ҚР Бош вазири ўринбосари эпидемиологик вазият ҳақида гапирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов мамлакатдаги эпидемиологик вазият ҳақида маълумот берди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Идоралараро комиссиянинг навбатдан ташқари йиғилишида биз ушбу саволларнинг барчасини кўриб чиқдик. Ҳозир дунёнинг 130 дан ортиқ мамлакатларида коронавирус юқтириш кўпайиши кузатилмоқда. Улар орасида коронавирус 100 фоизга, ҳаттоки 235 фоизга ошган давлатлар ҳам бор. Шунинг учун биз ҳамма нарсани ҳисобга олишимиз керак», - деди Е. Тоғжанов.

Унинг айтишича, агар ҳудуд «сариқ» зонага кирса, бир қанча аниқ тавсиялар берилади. Аввало, ниқоб тақиш тавсия берилади.

«Қозоғистондаги сўнгги ойдаги ўсиш бизни шундай чоралар кўришга мажбур қилмоқда. Фақат Алмати шаҳри «сариқ» зонага ўтди, қолган барча ҳудудлар «яшил» зонада. Шунинг учун биз олдиндан чоралар кўрмоқдамиз. «Қизил» зонага борсак, у ердаги талабларни жуда яхши биласизлар. Катта тадбирларни ўтказишда қандай чекловлар борлигини яхши биласизлар ва улардан фойдаланишга мажбурмиз бўламиз. Биз ҳам ниқоб тақяпмиз, бу касалликнинг олдини олиш учун халққа берилган тавсия ва халқ бу тавсияни тўғри қабул қилади, деб ўйлаймиз», - деди Ерали Тоғжанов.


Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар