USD 434.84 EUR 498.2
RUB 5.72 CNY 68.47
Янгиликлар

ҚР Бош вазири: Ревакцинация учун етарлича вакциналар мавжуд

23 Ноябрь 09:49
Баҳам кўринг:
ҚР Бош вазири: Ревакцинация учун етарлича вакциналар мавжуд

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Бош вазири Aсқар Мамин Ҳукуматга коронавирусга қарши қайта эмлаш чораларини кўриш бўйича топшириқ берди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистон Ҳукуматининг янги таркиби эълон қилинди Алихан Смаилов Қозоғистон Бош вазири этиб тайинланди Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Бош вазири лавозимига Алихан Смаилов номзодини тақдим этди

«Вакцинация коронавирус инфекциясидан ҳимояланишнинг муҳим усули ҳисобланади. Шунинг учун унинг суръатини янада ошириш керак. Бугунги кунга қадар биринчи компонент билан 8,7 миллион киши эмланган. Бу 18 ёшдан ошган аҳолининг 76 фоизини ташкил қилади. Иккинчи компонент билан саккиз миллионга яқин одам эмланди. Бу эмланиши керак бўлган аҳолининг тахминан 70 фоизини ташкил этади «, - деди Бош вазир.

Унинг сўзларига кўра, гриппга қарши эмлаш даражаси зарур контингентнинг 99 фоизидан ошди.

«Кеча барча ҳудудларда коронавирусга қарши қайта эмлаш бошланди. Бунинг учун етарлича вакцина заҳиралари мавжуд. Вакцинани сақлаш ва ташиш режимига риоя қилиш муҳимдир. Ҳокимларга ушбу масалаларни шахсий назоратда сақлашни топшираман. Ерали Лукпанули (Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ерали Тоғжанов – муаллиф) сизни умумий назоратга олади», — деди Aсқар Мамин.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив