ҚР Бош вазири рақамли ҳужжатлар сонини кўпайтириш бўйича топшириқ берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов Ҳукумат йиғилишида давлат хизматларини рақамлаштириш бўйича қатор топшириқлар берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз инновацион ечимларни, айниқса, аҳолига электрон хизматлар кўрсатиш соҳасида доимо қўллаб-қувватлаймиз. Эътибор талаб қиладиган бир қатор масалалар мавжуд. Қишлоқ хўжалиги, Олий таълим ва фан, Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш, Соғлиқни сақлаш ҳамда Мудофаа вазирликларида электрон форматда тақдим этилмаган хизматлар мавжуд, Ташқи ишлар вазирлигида хизматларни автоматлаштириш паст даражада. Рақамли ривожланиш вазирлигига ушбу давлат органлари билан биргаликда уч ой муддатда ушбу давлат хизматларини электрон форматга ўтказишни топшираман», — деди Алихан Смаилов.

Вазирлар Маҳкамаси раҳбари жорий этилган рақамли ҳужжатлардан фойдаланишни кенгайтириш, уларнинг сонини ошириш ва барча давлат органлари томонидан қонуний тан олиниши зарурлигини қайд этди.

«Шунингдек, уларни турли ресурсларга жойлаштириш хавфсизлиги масаласини ҳам кўриб чиқиш керак. Рақамли ривожланиш вазирлигига марказий давлат органлари билан биргаликда икки ой муддатда ушбу масалани техник жиҳатдан амалга ошириш режасини тасдиқлашни топшираман. Учинчидан, марказий давлат органлари ва ҳокимликларга маълумотларнинг доимий янгиланиши, ахборот тизимларининг узлуксиз ишлаши ва интеграциялашувини ўз вақтида таъминлашни топшираман. Бу давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигини оширади. Ишни Рақамли ривожланиш вазирлиги назорат қилади», - деди Алихан Смаилов.

Муаллиф: Серик Сабеков


Сўнгги хабарлар