ҚР Бош вазири Президентга Экибастуздаги вазият ҳақида ҳисобот берди

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Экибастуз шаҳрида олиб борилаётган таъмирлаш ишларининг бориши ҳақидаги Бош вазирнинг ҳисоботини тинглади, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

«Кўрилган чора-тадбирлар шаҳарни қийин вазиятдан олиб чиқишга ёрдам берди. Экибастуз шаҳрига ташриф буюрган Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Роман Склярга турар-жой биноларининг иссиқлик таъминотини тиклаш ишларини тезкорлик билан бошқариш вазифаси юкланди. Бу йўналишдаги ишлар якунланиш арафасида.

Давлат раҳбари Ҳукуматга шаҳарларни қишки иситиш мавсумига тайёрлаш жараёнида йўл қўйилган хатоларни таҳлил қилиш вазифасини топширди.

Шунингдек, Ҳукуматга Экибастуз шаҳри ва бошқа аҳоли пунктларидаги мураккаб вазиятни тубдан ўзгартириш бўйича аниқ қарорлар қабул қилиш топширилди.

Бундан ташқари, хусусийлаштирилган энергетика активлари ва уларнинг эгаларининг жавобгарлиги билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш зарур. Президент Ҳукумат ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг барча фаолияти унинг шахсий назоратида эканини таъкидлади», - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар