ҚР Бош вазири Президентга аҳолини рўйхатга олиш якунлари тўғрисида ҳисобот берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенгти Қасим-Жомарт Тоқаевга 1 сентабрдан 30 октабргача ўтказилган Миллий аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки натижалари ҳақида маълумот берилди, деб хабар беради Ақорда.

Aсқар Маминнинг сўзларига кўра, қозоғистонликларнинг умумий сони 19 миллион 169 минг 550 нафарни ташкил қилади. Аҳолининг 48,71 фоизини эркаклар, 51,29 фоизини аёллар ташкил этади.

Қозоғистон аҳолисининг ўртача ёши - 31,94 ёш. Жами аҳолининг 33,97 фоизини 17 ёшгача бўлган болалар, 19,72 фоизини 14-28 ёшдаги ёшлар ташкил этади. Мамлакатда қозоқларнинг улуши 70,18 фоизга етди.

Aҳолининг 59,05 фоизи ёки 11 миллион 320 минг 410 нафари меҳнатга лаёқатли деб топилди.


Сўнгги хабарлар