ҚР Бош вазири «Озиқ-овқат корпорацияси» фаолиятини қайта ташкил этиш бўйича топшириқ берди

None
ASTANА. Кazinform – Бош вазир Алихан Смаилов «Озиқ-овқат корпорацияси» фаолиятини қайта ташкил этиш бўйича топшириқ берди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Ҳукумат раҳбари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун зарур инфратузилма яратилаётганини маълум қилди.

«Бугунги кунда умумий сиғими 2 миллион тоннага яқин бўлган сабзавот ва меваларни сақлайдиган 1 минг 200 дан ортиқ объект мавжуд. Бу етарли эмас», — деди Алихан Смаилов бугунги Ҳукумат йиғилишида.

Бош вазир озиқ-овқат хавфсизлиги режаси устида ишлашни давом эттириш бўйича топшириқ берди.

«Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Савдо вазирлиги ва вилоятлар ҳокимликлари билан ҳамкорликда бозорнинг реал эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда янги сабзавот омборлари қуриш ва мавжуд омборларни модернизация қилиш бўйича комплекс режани амалга ошириши лозим. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вилоятлар ҳокимликлари билан ҳамкорликда субсидиялар онлайн-платформасининг қисқа вақт ичида тўғри ишлашини таъминласин. Савдо ва интеграция вазирлиги маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, «Қазақстан темір жолы» компанияси билан ҳамкорликда июнь ойи охиригача зарур ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, қўшни давлатлардан импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишни таъминласин», - деди А. Смаилов.

Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига «Озиқ-овқат корпорацияси» фаолиятини мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархини барқарорлаштиришга қаратган ҳолда қайта ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар