ҚР Бош вазири нега қишлоқ хўжалиги майдонларини рақамлаштириш бир йилга кечиктирилганини тушунтирди

None
Фото: t.me/Kzgovernment
ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов Ҳукумат йиғилишида қишлоқ хўжалиги майдонларини рақамлаштириш нима учун бир йилга кечиктирилганини тушунтирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳукумат томонидан молиявий маблағ ажратиш ва моддий-техник таъминлаш масаласи тўлиқ ҳал этилди. 140 миллиард тенге миқдорида бюджет кредити ажратилди. Маҳсулотларни форвард харид қилиш учун 21 миллиард тенге, шунингдек, фермерларга 522 минг тонна ғалла учун тижорат кредити ажратилди. Дизель ёқилғиси бозор нархидан 30 фоизга арзон нархда етказиб берилди. Минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар билан шартномалар тузилиб, маҳсулотни субсидиялаш учун маҳаллий бюджетдан 31 миллиард тенге ажратилди», - деди Ҳукумат раҳбари.

Шунингдек, у мазкур субсидияни кечиктирмасдан етказиб бериш учун экин майдонларини рақамлаштириш бир йилга кечиктирилганини эслатди.

«Бу йил ҳам қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини кўп ўзгартирмаган ҳолда имкон қадар сақлаб қолганимизни алоҳида таъкидламоқчиман», – дейди Алихан Смаилов.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар