Валюталар курси:
    usd/kzt 425.02 eur/kzt 450.1

    rub/kzt 7.17 cny/kzt 63.75
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

ҚР Бош вазири Модернизация бўйича миллий комиссия йиғилишини ўтказди

23 Декабрь 08:20

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин раислигида Парламент Мажилиси раиси Нурлан Нигматулин иштирокида Модернизация бўйича миллий комиссия йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform Ҳукумат раҳбарининг расмий сайтига таяниб.

«Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Елбасы Н. Назарбоевнинг «Беш институционал ислоҳотни амалга ошириш бўйича 20 аниқ қадам» Миллат режасини амалга ошириш бўйича2021 йилги иш якунларини сарҳисоб қилди. Миллий иқтисодиёт вазири Асет Ерғалиев, Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашукеев, Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов, Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Серикқали Брекешев, Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Жандос Буркитбаев, Нур-Султан шаҳри ҳокими Алтай Кулгинов ва бошқалар маълумот берди.

Бугунги кунга қадар Миллат режасининг 100 та қадамидан 76 таси: «Профессионал давлат аппаратини шакллантириш» йўналиши бўйича 15 та қадамдан 13 таси, «Қонун устуворлигини таъминлаш» йўналиши бўйича 19 таси, «Индустриялаштириш ва иқтисодий ўсиш» йўналиши бўйича 50 та қадамдан 31 таси, «Бирлик ва ҳамжиҳатлик» йўналиши бўйича 6 та қадамдан 3 таси, «Ҳисоб берадиган давлатни шакллантириш» йўналиши бўйича 10 та қадам амалга оширилди.

«Президент Қасим-Жомарт Кемелули Тоқаев Миллат режаси ва «Беш институционал ислоҳот» доирасидаги ҚР Биринчи Президенти-Елбасы Нурсултон Абишули Назарбоев ислоҳотларини тўлиқ ва сифатли амалга оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Жорий йилда катта ишлар амалга оширилди ва яхши натижаларга эришилди», деди А. Мамин.

Бош вазир Миллат режасини амалга ошириш бўйича фаол ишларни давом эттириш бўйича топшириқ берди. Соғлиқни сақлаш ва таълим тизимини такомиллаштириш, биринчи навбатда, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида янги йирик лойиҳаларга сармоя киритишни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда геология ва ер ости бойликларидан фойдаланиш, тиббиёт ва фармацевтика, энергетика, рақамлаштириш ва ҳ.к. келгуси йилда мазкур йўналишлар бўйича Миллат режасининг босқичларини амалга оширишни назарда тутувчи Миллий комиссиянинг 2022 йилга мўлжалланган иш режаси тасдиқланди.

Новости по теме