ҚР Бош вазири мактаб формаси ва канцелярия товарлари нархи бўйича аниқ топшириқ берди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов ваколатли органларга мактаб формаси ва канцелярия товарлари нархини ушлаб туриш бўйича бир қатор шошилинч чоралар кўриш бўйича топшириқ берди, дея хабар беради Кazinform.

Бу ҳақда Ҳукумат раҳбари Facebookдаги саҳифасида ёзди.

«Бир неча кундан кейин янги ўқув йили бошланади. Ота-оналар фарзандларининг мактаб формаси ва пойабзалларини, ўқув қуролларини харид қилиш билан шуғулланди. Бироқ, уларнинг нархи энг долзарб масалалардан биридир.

Шубҳасиз, нарх сиёсатига глобал логистика харажатлари, хом ашё ва хизматлар нархининг ошиши бевосита таъсир қилади. Аммо ҳукумат ва ҳокимликларда қозоғистонликлар учун молиявий харажатларни енгиллаштириш механизмлари мавжуд.

Шу билан бирга, бир қатор шошилинч чоралар кўриш бўйича топшириқ бердим», — деди Бош вазир.

Биринчидан, мактаб формаси нархини ушлаб туриш мақсадида Индустрия вазирлиги «Атамекен» МТП ва ҳокимликлар билан ҳамкорликда Енгил саноат уюшмаси, йирик тикув цехлари ва ательелар вакиллари билан музокаралар олиб боради;

Иккинчидан, Савдо вазирлиги «Атамекен» МТП ва ҳокимликлар билан ҳамкорликда йирик савдо марказлари ва бозорлар билан канцелярия товарлари, сумкалар ва пойбзаллар ҳамда бошқа товарлар нархларини ушлаб туриш масалаларини ишлаб чиқади;

Учинчидан, ҳокимликлар «Атамекен» МТП билан ҳамкорликда вилоят ва туман марказлари, Нур-Султан, Алмати, Чимкент шаҳарларида арзон нархларда мактаб ярмаркаларини, шунингдек, чекка қишлоқларга кўчма мактаб автодўконларини ташкил этиш;

тўртинчидан, кам таъминланган оилаларга алоҳида ёрдам кўрсатиш бўйича давлат органлари ва тадбиркорлик тузилмаларини ҳокимликлар тасдиқлайди;

Бешинчидан, муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган «Оммавий таълим» жамғармасига ҳамма вилоятлар ҳам бир хил маблағ ажратмаяпти. Шу боис шаҳар ҳокимларига мазкур лойиҳани зарур миқдорда молиялаштириш бўйича топшириқ берилди.

«Азиз дўстлар, билимли авлод – асосий қадриятимиз, шу боис, бутун ўқиш даврида уларга қулай шарт-шароит яратиш, уларга ғамхўрлик ва эътибор қаратиш асосий вазифамиздир. Бу борада давлат органлари ва ҳокимликлар мен белгилаб берган йўналишлар бўйича иш олиб бориши керак. Бу масала Ҳукумат назоратида бўлади.

P. S. Кеча аҳоли зич жойлашган Есил туманидаги умумтаълим мактаби қурилишининг бориши билан танишдим. Таълим муассасаси бирданига бир нечта мактабларда ўрин етишмаслиги муаммосини ҳал қилади», — деб ёзади Алихан Смаилов.

Фото: facebook.cоm

Сўнгги хабарлар