ҚР Бош вазири қурилиш мавсумида йўл ишларини давом эттириш бўйича топшириқ берди
17 Май 17:54

ҚР Бош вазири қурилиш мавсумида йўл ишларини давом эттириш бўйича топшириқ берди

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов йўл қурилишини давом эттириш ва режалаштирилган ҳудудда пуллик тизимини тўлиқ жорий этиш бўйича топшириқ берди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Индустрия вазирлиги ҳокимликлар, «ҚазАвтоЖол» акциядорлик жамияти билан биргаликда режалаштирилган лойиҳаларнинг ўз вақтида фойдаланишга топширилиши ва ажратилган маблағларнинг тўлиқ ўзлаштирилишини таъминлаши керак. Қурилиш мавсумидан максимал даражада фойдаланиш жуда муҳимдир. Иккинчидан, қурилиш ишларини узлуксиз олиб бориш учун Энергетика вазирлиги ва «ҚазақстанТемірЖолы» компанияси қурилиш ташкилотларини зарур миқдорда битум ва инорганик материаллар етказиб бериш учун темир йўл вагонлари билан таъминлаши шарт», — деди А. Смаилов Ҳукумат йиғилишида.

Шу билан бирга, Индустрия вазирлиги йил охиригача йўлларнинг режалаштирилган участкаларида пуллик тўловларни жорий этиш орқали ўзини-ўзи таъминлаш тизимига ўтишни якунлаши керак. Бу йўлларни стандарт ҳолатда сақлаш имконини беради.

«Йўл бўйидаги хизмат кўрсатиш объектларини модернизация қилиш сифатли амалга оширилиши, 2026 йилга бориб уларнинг барчасини миллий стандартларга мослаштириш зарур. Шу боис, ҳокимликлар «ҚазАвтоЖол» компанияси билан биргаликда хизмат кўрсатиш объектларини қуриш учун йўллар бўйлаб ер ажратиб, ушбу соҳани ривожлантиришни фаоллаштиришлари керак. Миллий иқтисодиёт вазирлиги Молия ва Индустрия вазирликлари билан биргаликда тасдиқланган лойиҳа-смета қийматидан ортиқ бўлган лойиҳаларни қўшимча молиялаштириш механизмини ишлаб чиқиши лозим», — дея топшириқ берди Бош вазир.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив