ҚР Бош вазири қозоғистонлик қутқарувчиларга Туркиядаги зилзиладан сўнг олиб борган ишлари учун миннатдорчилик билдирди

None
ASTANА. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Туркияда қутқарув ишларида қатнашган Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларига миннатдорчилик билдирди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Аввало, қардош Туркия Республикасида зилзиладан жабр кўрган одамларга ёрдам кўрсатиб, қутқаришда қатнашган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларига алоҳида миннатдорлик изҳор этмоқчимиз. Мутахассисларимиз юқори профессионаллик кўрсатиб, таваккал қилиб, хизмат бурчини адо этишди», — деди Алихан Смаилов Ҳукумат йиғилишида.

Шу билан бирга, Ҳукумат раҳбари сув тошқини даврига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

«Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Қозоғистоннинг жанубий вилоятларидаги бўлинмасининг тезкор ишларини ҳам алоҳида таъкидлаган бўлардим, бунинг натижасида февраль ойидаги сув тошқинларининг салбий таъсири минималлаштирилди. Шу билан бирга, мавжуд вазиятни инобатга олган ҳолда, сув тошқини даврига тайёргарлик кўриш масалаларини яна бир бор кўриб чиқишимиз керак, – деди А.Смаилов.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай


Сўнгги хабарлар