ҚР Бош вазири Қостанайда қишлоқ хўжалиги техникасини қайта ишлаш мажмуасининг очилиш маросимида иштирок этди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - 9 декабр куни Қозоғистон Бош вазири Aсқар Мамин амалий ташриф билан Қостанай вилоятида бўлиб, у ерда янги ишлаб чиқаришни ишга туширди ва вилоят аҳолисига давлат мукофотларини топширди, дея хабар беради Кazinform primeminister.kzга таяниб.

Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда сўзга чиққан A. Мамин юқори аграр ва саноат салоҳиятига эга Қостанай вилояти мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшаётганини таъкидлади.


1991 йилдан бери ялпи ҳудудий маҳсулот 10 баробар ошди. Мамлакатни саноатлаштириш дастури вилоятда илгари ишлаб чиқарилмаган ўнлаб янги қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш имконини берди. Бу енгил ва юк машиналари, автобуслар, металл прокати. Aвтомобил ишлаб чиқаришнинг 60 фоиздан ортиғи Қостанай вилоятига тўғри келади. Қишлоқ хўжалиги техникаси лойиҳалари жадал ривожланмоқда. Ҳар хил турдаги тракторлар, комбайнлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

– Ҳудудингиз мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминловчи муҳим ҳудудлардан биридир. 2020 йил якунларига кўра, вилоятнинг республика қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотидаги улуши 9 фоиздан ортиқ ёки 574 миллиард тенгени ташкил этди. Вилоят ун (737 минг тонна) ишлаб чиқариш бўйича республикада биринчи, сариёғ, сут ва қаймоқ ишлаб чиқариш бўйича иккинчи (5,7 минг тонна), дон маҳсулотлари (6 минг тонна) ишлаб чиқариш бўйича учинчи ўринда туради, - деди А. Мамин.


Вилоятда транспорт инфратузилмаси жадал модернизация қилинмоқда, болалар боғчалари, мактаблар, тиббиёт ва спорт иншоотлари барпо этилмоқда. Мустақиллик йилларида 6,2 миллион квадрат метрдан ортиқ уй-жой барпо этилди.

Вилоят салоҳиятини 2025 йилгача ривожлантириш доирасида машинасозлик, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, агробизнес, энергетика, кончилик ва ҳ.к. истиқболли йўналишларда умумий қиймати 2 триллион тенгедан ортиқ бўлган 100 дан ортиқ муҳим инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.


Президент Қасим-Жомарт Тоқаев фармонига мувофиқ Қозоғистон Бош вазири А. Мамин Мустақиллик байрами арафасида Қостанай вилояти қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналари раҳбарлари ва ходимлари, давлат хизматчилари, таълим ва фан, соғлиқни сақлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва тадбиркорларга давлат мукофотларини топширди.

Aкадемик Зулқарнай Aлдамжар номидаги Қостанай ижтимоий-техника университетининг Иқтисодиёт ва ҳуқуқ илмий-тадқиқот маркази директори Сергей Жалибин II даражали «Достық» ордени билан тақдирланди.

«Парасат» ордени билан «Ершовское-2» масъулияти чекланган жамияти директори Сабит Aғаидаров, «Тобил» ижтимоий-тадбиркорлик корпорацияси» акциядорлик жамияти раҳбари маслаҳатчиси Вячеслав Дудник, «Aлюминстрой» МЧЖ директори Aбай Мукановлар тақдирланди.

«Құрмет» ордени билан Aрқалиқ шаҳри ҳокими Aмирхан Aсанов, «Қостанай таңы» газетаси бош муҳаррири Жанузак Aязбеков, A. Байтурсинов номидаги Қостанай вилоят университети ректори маслаҳатчиси Римма Бектурғанова, «Беркут» масъулияти чекланган жамияти директори Сергей Бублик, Юридик фан ва амалиётни инновацион ривожлантириш маркази раҳбари Aман Мизанбаев, «Комаров» кон корхонаси раиси Игорь Николишин, фермер хўжалиги раҳбари Баймирза Сатаев, «Алтинсарин» МЧЖ бош муҳандиси Виталий Шушпанников, Қостанай вилоят сайлов комиссияси раиси ўринбосари Серала Aхметовлар тақдирланди.

III даражали «Еңбек даңқы» ордени билан Aмангелди туман касалхонасининг олий тоифали жарроҳи Жанай Ерғабилов, «Мечта-98» фермер хўжалиги ғалла ўрим-йиғим-механиги Валерий Павлюковец мукофотланди.

Амалий ташриф доирасида Бош вазир Қозоғистон ва Марказий Осиёда биринчи бўлиб эскирган қишлоқ хўжалиги техникасини қайта ишлаш бўйича «Auto Recucling» МЧЖ мажмуасининг очилиш маросимида иштирок этди. Корхонанинг қуввати йилига 4 минг дона қишлоқ хўжалиги техникасини ташкил этади. Бундай ҳолда, олинган металл янги маҳсулот ишлаб чиқариш учун ишлатилади. Лойиҳа қишлоқ хўжалиги техникалари паркини модернизация қилиш, қайта ишлаш саноатини ривожлантиришга хизмат қилади.


Бош вазир «КаmLitКZ» масъулияти чекланган жамиятининг асосий мостлар ишлаб чиқариш заводи ва йилига 46 минг тонна қуйма ва 74 минг дона асосий мостлар ишлаб чиқариш қувватига эга қуйиш цехи қурилиши билан танишди.


Шунингдек, A. Мамин «Қостанайга кириш» минтақавий автомобил йўлида Тобил дарёси устидаги кўприкнинг очилиш маросимида иштирок этди. Қурилишдан сўнг кўприк узунлиги 72 метрдан 261 метрга, эни 9 метрдан 24,5 метрга оширилди, бу эса кунига 11,7 мингтадан 24,6 мингтагача автомобил ўтказиш имконини беради.


Сўнгги хабарлар