ҚР Бош вазири ўқитувчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов ҳокимликлар ҳамда Таълим ва фан вазирлигига ўқитувчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Давлат раҳбари 2022 йилни «Болалар йили» деб эълон қилди. Шу муносабат билан болаларни сифатли таълим-тарбия орқали ҳар томонлама ривожлантириш бўйича муҳим чора-тадбирларни кўриб чиқиш зарур.

Мактабгача таълим сифатини баҳолаш воситаларини кучайтириш ва эрта ёшдаги болалар ривожланишининг глобал кўрсаткичларини жорий этиш зарур», — дея Ҳукумат раҳбари шаҳар ва қишлоқ мактабларида таълим сифатини мувофиқлаштириб, мактаб ўқуқвчиларининг функционал саводи, болаларнинг шахсий хусусиятлари шаклланишига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

«Ўқитувчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш дастури доирасида ҳокимликлар ва Халқ таълими вазирлиги кадрлар етишмайдиган ҳудудларга ўқитувчиларни жалб этиш, қўшимча уй-жой билан таъминлаш, уй-жой коммунал хизматларини кўрсатиш чора-тадбирларини кўриб чиқсин. Бепул мактабдан ташқари ташкилотлар, бепул мактаб клублари, спорт секциялари, ҳовли клублари сонини кўпайтириш зарур. Касб-ҳунар таълими тизимини ислоҳ қилишни давом эттириш зарур. Унинг сифати, усуллари ва моддий-техник базасини тубдан ўзгартириш зарур», — деди Алихан Смаилов.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар