ҚР Бош вазири: Ўқитувчиларни эмлаш 25 августгача якунланиши керак

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Ўқитувчиларни эмлаш 25 августга қадар якунланиши керак. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Умумий эпидемиологик вазият барқарорлашмоқда. Вируснинг репродуктив индекси 0,97 ни ташкил қилади. Касалхона ўринларилари 53 фоиз, реанимация бўлимлари 47 фоиз банд. Вакцинанинг биринчи компоненти билан эмланганлар сони - 6,1 млн. Иккинчи компонент билан 4,8 миллиондан ортиқ одам эмланган», - деди Бош вазир.

Унинг сўзларига кўра, Туркистон вилояти ва Алмати,Чимкент шаҳарларида эмлаш суръати яхши. Манғистау, Атирау, Қостанай ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларида эмлаш суръати оширилиши керак. Вакцина захирасини тўлдириш чоралари кўрилмоқда.

«Ўқув йилига тайёргарлик жараёнида ўқитувчиларни эмлашни 25 августга қадар якунлаб, таълим муассасаларининг тайёргарлиги устидан назоратни кучайтириш керак», - дейди ҚР Бош вазири Асқар Мамин.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар