ҚР Бош вазири «KAZAKH INVEST» компанияси директорлар кенгаши йиғилишини ўтказди

None
ASTANA. Kazinform – Жорий йилда «KAZAKH INVEST» кўмагида хорижликлар иштирокида умумий қиймати 4,1 миллиард доллар бўлган 45 та лойиҳа фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда ҚР Бош вазир Алихан Смаилов раислигида бўлиб ўтган «KAZAKH INVEST» МК» АЖ директорлар кенгаши йиғилишида маълум қилинди, дея хабар беради Kazinform.

Ҳукумат матбуот хизматининг хабар беришича, йиғилишида 2023-2027 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси, Корпоратив бошқарув кодекси лойиҳаси, шунингдек, директорлар кенгашига ҳисобот берувчи хизматларнинг айрим масалалари муҳокама қилинди.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, жорий йилда «KAZAKH INVEST» кўмагида хорижликлар иштирокида умумий қиймати 4,1 миллиард доллар бўлган 45 та лойиҳа фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

Инвесторларга хизмат кўрсатишни қўллаб-қувватлаш доирасида Миллий компания томонидан 1952 та мурожаат кўриб чиқилиб, инвесторлар фаолияти билан боғлиқ виза масалалари, инвестиция имтиёзлари ва қонунчилик бўйича маслаҳатлар берди.

«Жорий йилнинг 11 ойи якунларига кўра, хорижий компаниялар учун Қозоғистон вилоятларига 212 та хизмат сафари ташкил этилди. Улар доирасида соҳа вазирликлари, ҳокимликлар, квазидавлат сектори, молияни ривожлантириш институтлари, шунингдек, маҳаллий тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди.

Бундан ташқари, 13 та йирик инвестиция тадбирлари ташкил этилди ва ўтказилди», - дейилади хабарда.

Фото: primeminister.kz

Сўнгги хабарлар