ҚР Бош вазири J.P. Morgan ва TotalEnergies раҳбарлари билан учрашди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов J.P. Morgan инвестиция банки ва TotalEnergies SE Франциянинг нефть-газ компанияси вакиллари билан учрашди.

Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Ҳукумати расмий сайтига таяниб хабар беради.

TotalEnergies SЕ катта вице-президенти Жулиен Пуже билан суҳбат чоғида компаниянинг Қозоғистондаги нефть-газ соҳасидаги фаолияти, шамол энергетикаси лойиҳаларини амалга ошириш ва иқтисодиётни карбонсизлантириш масалалари муҳокама қилинди.


TotalEnergies SЕ мамлакатдаги энг йирик инвесторлардан бири бўлиб, Қашағон ва Донға лойиҳаларида фаол иштирок этади. Бундан ташқари, компания Қизилўрда ва Жамбил вилоятларида қуёш энергияси бўйича иккита лойиҳани амалга оширди.

«Биз сизнинг Қозоғистонга бўлган қизиқишингизни қўллаб-қувватлаймиз ва нефть-газ соҳасида сармоявий режаларни амалга оширишда ёрдам беришга тайёрмиз»

, — деди Алихан Смаилов.

J.P. Morgan компаниясининг Россия ва МДҲдаги президенти Ян Тавровский билан жаҳондаги макроиқтисодий вазият, халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорлик, Қозоғистоннинг жаҳон капитал бозорига чиқиш режалари муҳокама қилинди.


Бош вазирнинг таъкидлашича, J.P. Morgan Қозоғистонда 20 йилдан бери фаолият юритади ва шу вақт ичида мижозларнинг энг қийин муаммоларини ҳал этишга қодир ишончли ва барқарор ҳамкор сифатида эътироф этилган.

«Карбонсизлаштириш соҳасида жорий режаларни амалга ошириш биз учун жуда муҳим. J.P. Morgan ваколатларидан ESG стандартларини ишлаб чиқиш ва уларни лойиҳаларимизда қўллаш учун фойдаланмоқчимиз»

, - деди Алихан Смаилов.



Сўнгги хабарлар