ҚР Бош вазири Исроил туризм вазири Йоэль Развозов билан учрашди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов Исроил туризм вазири Йоэль Развозов билан учрашди, дея хабар беради Кazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.

Ҳукумат раҳбари Исроил давлати мамлакатнинг Яқин Шарқдаги асосий ҳамкорларидан бири бўлиб, ҳозирги шароитда икки давлат ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорликни жонлантириш учун катта саъй-ҳаракатларни амалга ошириши кераклигини таъкидлади.

Учрашувда савдо-иқтисодий, аграр соҳалардаги ҳамкорлик ва туризм салоҳиятини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Фото: primeminister.kz

Сўнгги хабарлар