ҚР Бош вазири: Газ нархи 2024 йилгача ўзгармайди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида табиий ва товар газ нархи икки йил давомида 2021 йилги нархлар даражасида қолишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ички бозор қўшимча 150 минг тонна суюлтирилган газ билан таъминланади. Хом ва товар гази нархлари 2024 йил 1 январгача ўтган йилнинг декабр ойидаги даражасида тасдиқланади», — деди бош вазир.

Шунингдек, у тариф сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари доирасида табиий монополиялар фаолиятининг очиқлигини ошириш ва уларнинг инвестиция дастурларини амалга ошириш устидан назоратини таъминлаш бўйича қонунчилик чоралари кўрилишини маълум қилди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар