+7 (701) 759 90 19
USD 425.78 EUR 494.08
RUB 5.98 CNY 66.23
Янгиликлар

ҚР Бош вазири Европа тикланиш ва тараққиёт банки Президенти билан учрашди

23 Сентябрь 14:50
Баҳам кўринг:
ҚР Бош вазири Европа тикланиш ва тараққиёт банки Президенти билан учрашди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Бош вазири Aсқар Мамин Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Президенти Одиль Рено -Бассо билан музокара ўтказди. Бу ҳақда ҳукумат сайтида хабар берилди.

«ЕТТБ иқтисодиётнинг молия, инфратузилма, уй -жой, энергетика, кичик ва ўрта бизнес, қишлоқ хўжалиги ва IT каби устувор тармоқларида Қозоғистонда 10 миллиард доллардан зиёд 300 лойиҳани молиялаштирди. 2021 йил натижаларига кўра, умумий қиймати 600 миллион долларлик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича битимлар имзоланади «, - деди А. Мамин.

Томонлар жорий йилнинг март ойида мамлакатнинг барқарор ривожланиши ва ўсишига кўмаклашишга қаратилган ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида имзоланган Қозоғистон ҳукумати ва ЕТТБ ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Асосий битимнинг бажарилишини муҳокама қилишди. ЕТТБнинг инфратузилмани ривожлантиришдаги иштирокини янада кенгайтириш, Қозоғистонда энергетика секторини карбонсизлантириш дастурини амалга ошириш, ЕТТБнинг «Яшил шаҳарлар« лойиҳаларини амалга ошириш, канализация тозалаш иншоотларини модернизация қилиш, шунингдек, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Катта Алмати ҳалқа йўли, Алматидаги С. Ж. Aсфендияров номидаги шифохона ва бошқа соғлиқни сақлаш муассасалари давлат-хусусий шерикчилик доирасида қурилишига алоҳида эътибор қаратилди.


Музокаралар якунлари бўйича Алмати аэропортини модернизация қилиш ва кенгайтириш, «Қизилўрда - Жезқазған« автомобил йўлини реконструкция қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битимлар имзоланди. Йиғилишда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Aлихан Смаилов, Миллий иқтисодиёт вазири Aсет Ерғалиев, Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Aтамқулов, Молия вазири Ерулан Жамаубаев, Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Серикқали Брекешев, Соғлиқни сақлаш вазири Aлексей Цой , Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Мурат Журебеков иштирок этди.



Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив