ҚР Бош вазири Европа комиссияси вице-президенти билан учрашди

Фото: None
BISHKEK. Kazinform – ҚР Бош вазири Асқар Мамин бугун Бишкекда Еврокомиссия вице-президенти Валдис Домбровскис билан учрашди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Хабарга кўра, учрашув чоғида Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, бугун Қирғизистон пойтахтида «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» биринчи халқаро иқтисодий форуми бўлиб ўтади.

Форумда Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси Ақилбек Жапаров, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов, шунингдек, Тожикистон ва Туркманистон Ҳукуматлари аъзолари иштирок этиши кутилмоқда.

Форумда Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Хакала ва Еврокомиссия вице-президенти Валдис Домбровскис ҳам иштирок этади. Йиғилишда Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен онлайн тарзда иштирок этиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар