+7 (701) 759 90 19
USD 422.87 EUR 512.1
RUB 5.63 CNY 64.49
Янгиликлар

ҚР Бош вазири Европа Иттифоқи элчилари билан иқтисодиётни тиклаш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди

23 Октябрь 16:47
Баҳам кўринг:
ҚР Бош вазири Европа Иттифоқи элчилари билан иқтисодиётни тиклаш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Асқар Мамин сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича диалог майдончаси доирасида Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашди, деб хабар беради Kazinform primeminister.kzга асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар

Бош вазир Қозоғистон томонидан глобал иқтисодий инқироз ва пандемия шароитида кейинги иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида гапирди. «Қозоғистон 2025 йилгача ривожланишнинг стратегик режасини ишлаб чиқди. Унда ишлаб чиқариш саноати ва қишлоқ хўжалигида юқори қўшимча қийматга эга бўлган экспортга йўналтирилган тармоқларни кўпайтириш, тезлаштирилган рақамлаштириш, соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, инфратузилманинг сифати ва қулайлигини ошириш ҳамда бошқа жиҳатлар бўйича чора-тадбирлар назарда тутилган», - деди А. Мамин.

Бош вазир Европа Иттифоқи элчиларини Қозоғистоннинг Европа Иттифоқи билан савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлигини қўллаб-қувватлаш учун очиқ ва фаол мулоқотни давом эттиришга чақирди.

Томонлар пандемия оқибатларини бартараф этиш ва иқтисодиётни тиклаш бўйича Қозоғистоннинг Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар. Соғлиқни сақлаш, «яшил иқтисодиёт»ни ривожлантириш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш соҳаларида ҳамкорлик қилиш, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш, транспорт, энергетика, инфратузилма қурилишида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Шу йилнинг 1 мартидан кучга кирган Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ҳар томонлама амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу ҳужжат савдо, инвестиция, инновация ва инфратузилмани ривожлантириш каби 29 йўналишни ўз ичига олади.

Йиғилишда Қозоғистон Ҳукумати аъзолари, «Атамекен», «Kazakh Invest», «Байтерек», «ҚазАгро» раҳбарлари, Европа Иттифоқининг, Германия, Голландия, Бельгия, Руминия, Эстония, Польша, Швеция, Италия, Словакия, Испания, Литва, Хорватия, Чехия, Греция, Болгария, Финляндия, Венгрия, Франция, Португалия, Австрия, Латвия давлатларининг вакиллари иштироқ этди.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив