ҚР Бош вазири ЕОИИнинг инқирозга қарши чораларини янгилашни таклиф қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Асқар Мамин раислигида Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди, унда Евроосиё иқтисодий иттифоқида иқтисодий барқарорликни таъминлаш ташаббусларини кўриб чиқилди, деб хабар беради Kazinform primeminister.kzга таяниб.

ҚР Бош вазири Евросиё иқтисодий иттифоқининг асосий иқтисодий кўрсаткичлари ишончли тикланишини қайд этди. ЕОИИ доирасида ўзаро савдо жорий йилнинг январь-июнь ойларида тахминан 33 миллиард долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 32 фоизга кўпдир. Учинчи давлатлар билан товар айирбошлаш ҳажми 24,5 фоизга ошди ва 371,1 миллиард долларни ташкил этди.

2021 йилнинг биринчи ярмида ЕОИИга аъзо давлатларнинг барча транспорт турларининг юк айланмаси 3,1 триллион тонна километрга етди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,6 фоизга кўпдир. Транзитда сезиларли ўсиш кузатилмоқда. Хусусан, Европа-Хитой-Европа йўналишида жорий йилнинг январь-июль ойларида Қозоғистон ҳудудида контейнер ташиш ҳажми 47% га ўсиб, 381,4 минг ТЕУни ташкил этди.

ҚР Бош вазирнинг таъкидлашича, пандемия билан боғлиқ хавфлар олдиндан тахмин қилинганидан узунроқ. Шу муносабат билан, у 2020 йил апрел ойида ЕОИИ доирасида иқтисодий барқарорликни таъминлаш бўйича кўрилган чора-тадбирларни янгилаш зарурлигини қайд этди. Евроосиё иқтисодий комиссиясига тегишли таклифларни 2021 йил октябр ойида Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги мажлисига киритиш топширилди.

А. Мамин озиқ-овқат бозорида барқарорликни таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уни ташқи бозорларга экспорт қилиш бўйича ЕОИИ салоҳиятини ошириш, соҳада қўшимча молиялаштириш манбаларини шакллантириш бўйича қўшимча қўшма оператив чора-тадбирларни қабул қилиш муҳимлигини таъкидлади.

ҚР Бош вазири туризмни ривожлантиришнинг устувор вазифаси сифатида ЕОИИ мамлакатлари фуқаролари умумий бозорларга ўзаро киришини, шу жумладан, эмлаш паспортларини ўзаро тан олиш, соддалаштирилган карантин режимига эга қўшма сайёҳлик зоналарини шакллантириш ва рақамли инфратузилмани янада ривожлантириш орқали ўзаро киришни осонлаштириш бўйича чора-тадбирларни таъминлашни таъкидлади.

Учрашувда, шунингдек, Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Беларусь Бош вазири Роман Головченко, Қирғизистон Бош вазири Улукбек Марипов, Россия Бош вазири Михаил Мишустин, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди ва Куба Бош вазири Крус Мануэль Марреро видеомурожаат қилди.


Сўнгги хабарлар