ҚР Бош вазири ЕОИИдаги инвестиция фаоллиятини кучайтиришни таклиф қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Асқар Мамин Евроосиё Ҳукуматлараро кенгашининг видеоконференция орқали йиғилишида иштирок этди, деб хабар беради Kazinform ҚР Ҳукуматининг расмий сайтига таяниб.

Бош вазир Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва ундан ташқарида савдо ҳажмини ва барқарорлигини ошириш зарурлигини таъкидлади, бунинг учун ЕОИИнинг эркин савдо зонаси тўғрисида келишувга эга бўлган мамлакатлар рўйхатини кенгайтирилиши керак. Бош вазир ЕОИИ доирасида инвестиция фаолиятининг ички салоҳиятини ошириш бўйича ишларни фаоллаштириш муҳимлигини таъкидлади.

«Ушбу жараёнда Евроосиё тараққиёт банки етакчи рол ўйнаши керак, унинг асосий мақсади - ЕОИИга аъзо давлатларнинг иқтисодий ўсишига кўмаклашиш ва инвестиция фаолияти орқали савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш», - деди А. Мамин.

Бош вазир ЕОИИда қабул қилинган барча қарорларнинг бизнесни ривожлантиришга, ЕОИИ мамлакатлари бюджет харажатларига ва умуман иқтисодий кўрсаткичларни яхшилашга таъсирини мажбурий миқдорий ва сифатий баҳолашни жорий этишни таклиф қилди. Мажлис иштирокчилари Евроосиё иқтисодий интеграциясини ривожлантиришнинг 2025 йилгача бўлган стратегик йўналишларини, давлат (муниципал) харидлари учун айрим турдаги товарларнинг келиб чиқадиган мамлакатини аниқлаш қоидаларини, ЕОИИнинг ички бозорида 2021-2022 йилларда бекор қилинадиган истисно ва чекловлар рўйхатини, шунингдек, ЕОИИ доирасида қурилиш хизматлари ягона бозорининг ишлашини таъминлаш бўйича тадбирлар режасини кўриб чиқди.

Сўнгги хабарлар