ҚР Бош вазири
21 Сентябрь 22:20

ҚР Бош вазири "Eni" компанияси раҳбарлари билан Қашаған конининг келажагини муҳокама қилди.

ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов «Еni» компанияси Бош ишлаб чиқариш директори Гидо Бруско, Қидирув ва қазиб олиш бўйича директори Лука Вигнати билан учрашди, дея хабар беради Кazinform.

Ҳукумат матбуот хизмати хабарига кўра, Алихан Смаилов Қозоғистон Ҳукумати компаниянинг мамлакат нефть-газ саноатини ривожлантиришга қўшган ҳиссасини юқори баҳолашини ва узоқ муддатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ниятида эканини таъкидлади.

«Биз «Қашаған» конини тўлиқ ўзлаштириш, Қарашиғанақ конида нефть ва конденсат қазиб олишни қўллаб-қувватлаш, газ саноатини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз», – деди Бош вазир.

Шунингдек, у Ҳукумат консорциумнинг «QazaqGaz» АЖ билан биргаликда Қашағанда қуввати 1 миллиард куб метр газни қайта ишлаш заводини қуриш режасини қўллаб-қувватлашини айтди.

Ўз навбатида, Гвидо Бруско компаниянинг Қозоғистондаги фаолияти бўйича узоқ муддатли режага эга эканлигини айтди.

«Мавжуд лойиҳалар бўйича ўз вақтида қарорлар қабул қиламиз ва янгиларини, жумладан қайта тикланадиган энергия соҳасида ҳам амалга ошириш имкониятларини қидирамиз. Ҳукумат кўмаги туфайли лойиҳалардан келиб чиқадиган барча муаммолар иш тартибида ҳал қилинади», — деди Гвидо Бруско.

Фото: t.me/KZgovernment


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив