ҚР Бош вазири давлат чегарасида эпидемиологик назоратни кучайтириш бўйича топшириқ берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Чегарабўйи ҳудудлар ҳокимлари санитария-эпидемиология меъёрларига қатъий риоя этилишини таъминлаши шарт. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Aсқар Мамин Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Умумий эпидемиологик вазият назорат остида. Бироқ қўшни давлатларда вазият ёмонлашганини кўряпмиз. Шу боис вилоятлар, айниқса, чегара ҳудудлари ҳокимлари санитария-эпидемиология меъёрларига қатъий риоя этишини таъминлаши, касалланиш даражасини назорат қилиб, шошилинч чоралар кўриши зарур», — деди Aсқар Мамин.

Бош вазир мониторинг гуруҳлари фаолиятини янада фаоллаштириш зарурлигини ҳам таъкидлади.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги давлат чегарасида эпидемиологик назоратни кучайтириши керак», деди Бош вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар