ҚР Бош вазири болаларни байрам билан табриклади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов қозоғистонлик болаларни байрам билан табриклади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугун - 1 июн Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Бу йил қозоғистонлик болалар ва ота-оналар учун ушбу байрам алоҳида маънога эга. Зеро, Президент фармони билан 2022 йил «Болалар йили» деб эълон қилинди. Барча кичкинтойларимизни ушбу ажойиб байрам билан табриклаймиз. Ёзги таътилни яхши ва қизиқарли ўтказинг. Давлатнинг энг муҳим вазифаларидан бири болаларга ғамхўрлик қилиш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдир», - деди Алихан Смаилов бугун Ҳукумат йиғилишида.

Ҳозирда Ҳукуматда «Болалар йили»ни ўтказиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Ушбу масала юзасидан таълим ва фан вазири ўринбосари Шолпан Каринова ва Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният маъруза қилади.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар