ҚР Бош вазири биринчи ўринбосари амалий ташриф билан Ашхободга борди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йил 20 май куни Қозоғистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Ашхободга борди, дея хабар беради Кazinform Ҳукумат матбуот хизматига таяниб.

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашувда бу йил икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлиши таъкидланди.

Томонлар Қозоғистон-Туркманистон ҳамкорлигининг савдо-иқтисодий, қишлоқ хўжалиги ва энергетика соҳаларидаги долзарб масалаларини муҳокама қилдилар. Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоыаевнинг 2021 йил 24-25 октябр кунлари Туркманистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, ташриф доирасида Туркманистон Бош вазири ўринбосарлари Шахим Абдраҳманов, Чари Гилиджов ва Эсенмират Оразгелдиев билан алоҳида музокаралар бўлиб ўтди, унда иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича амалий чора-тадбирлар атрофлича муҳокама қилинди.

Сўнгги хабарлар