ҚР Бош вазири: Бир қатор лойиҳаларга 44 трлндан ортиқ инвестиция киритилиши кутилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - ҚР Бош вазири Асқар Мамин асосий капиталга инвестицияларни жалб этиш лойиҳалари ҳақида гапириб берди, деб хабар беради Kazinform.

«Оператив мониторинг ва инвесторлар билан ишлашни мувофиқлаштиришни таъминлаш мақсадида инвесторларни жалб қилиш бўйича кенгаш (инвестиция штаби) фаолияти бошланди. Инвестиция штаби иши доирасида 2021-2025 йилларга мўлжалланган лойиҳалар жамғармаси шакллантирилди, у 3 мингга яқин лойиҳадан иборат бўлиб, улар асосий капиталга 44,7 трлн тенге инвестиция жалб этади», - деди Бош вазир депутат сўровига жавобан.

Унинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши марказий ва маҳаллий ижро этувчи органларнинг биринчи раҳбарлари томонидан имзоланган асосий капиталга инвестицияларни жалб қилиш тўғрисидаги меморандумларда мустаҳкамланган.

«Инвестициялар учун рақобатни рағбатлантириш мақсадида минтақалар миқёсида кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ҳар томонлама баҳолаш ва инвесторлар билан ишлашнинг энг яхши тажрибаларини аниқлаш имконини берадиган ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлик рейтингидан фойдаланилади», - деди у.

Хусусан, устувор йўналишлар бўйича хорижий инвесторлар иштирокидаги лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилади. Стратегия инвестицияларни фаол жалб қилиш учун саноатнинг икки гуруҳини аниқлади. Биринчи гуруҳ - Қисқа ва ўрта муддатли истиқболда Қозоғистон Республикасининг рақобатбардош устунликлари манбаи бўладиган потенциал тармоқлар. Бу гуруҳда озиқ-овқат саноати, металлургия, кимё, нефть-кимё ва машинасозлик каби тармоқлар аниқланди. Иккинчи гуруҳ - инвесторлар узоқ муддатда қизиқиши мумкин бўлган соҳалар. Бу борада Стратегияда ахборот-коммуникация технологиялари, туризм ва молия каби соҳалар белгилаб берилган.


Сўнгги хабарлар