ҚР Бош вазири автобус ҳамда шина заводлари фаолияти билан танишди

None
None
SARAN. Kazinform – Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов Қарағанди вилоятига амалий ташрифи доирасида Саран шаҳри саноати ва инфратузилмасини ривожлантиришнинг бориши билан танишди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот хизматига таяниб, Kazinform хабар берди.

Ҳукумат раҳбари «KamaTyresKZ» маъсулияти чекланган жамиятининг 2022 йил охирида ишга туширилиши режалаштирилган янги шиналар заводи қурилиш майдончасида бўлди.

Режалаштирилган қувватга етгандан сўнг завод маҳсулотлари Қозоғистон бозорига, жумладан, автомобилларнинг бирламчи жиҳозларига, шунингдек, ЕОИИ мамлакатларига етказиб берилиши кутилмоқда.



Алихан Смаилов корхонанинг турдош тармоқларини маҳаллийлаштиришни кучайтириш, махсус ишлаб чиқилган таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлашни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.

Вилоят ҳокими Женис Қасимбек Бош вазирга Саран саноат зонаси инфратузилмасини ривожлантириш ҳақида маълумот берди.

«Кўп йиллик турғунликдан сўнг шаҳар ривожининг омилларидан бири ва ўсишнинг истиқболли нуқтаси «Саран» саноат зонасининг ташкил этилиши бўлди. Бу маҳаллий аҳоли учун муҳим, улар бундай лойиҳаларнинг ишга туширилиши шаҳардаги ҳаёт сифатини қандай ўзгартиришини кўришлари керак»

, — деди Ҳукумат раҳбари.



Сўнгра Алихан Смаилов 1200 донагача автобус ишлаб чиқариш қувватига эга «QazТehna» заводига ташриф буюрди.

Бугунги кунда корхонада мактаб автобуслари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, улар янги ўқув йилигача Қозоғистоннинг тўққиз вилоятига берилади. Бундан ташқари, йил охиригача жамоат транспорти учун автобуслар ишлаб чиқариш режалаштирилган.



Шунингдек, Бош вазирга импорт ўрнини босиш дастури доирасида ишга туширилиши режалаштирилган «Meridian Company» маъсулияти чекланган жамиятининг бўлажак маиший техника заводи лойиҳаси ҳам тақдим этилди.

Сўнгра Алихан Смаилов йил охирига қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган кўп қаватли уйларни таъмирлаш ишларининг бориши билан танишди.



Умуман олганда, сўнгги уч йилда Саранда уй-жой қурилиши суръатлари ошган. 2022 йилда яна 250 га яқин хонадон фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

«Ҳокимлик уй-жойларни фойдаланишга топшириш суръатларини янада ошириши, шунингдек, шаҳарни ободонлаштириш билан фаол шуғулланиши керак», – деди Бош вазир.





Фото: primeminister.kz

Сўнгги хабарлар