ҚР Бош вазири Атирау вилоятида осётр балиғи заводини реконструкция қилиш масаласини ўрганишни топширди.

None
ASTANA. Kazinform - Бош вазир Алихан Смаилов мамлакатда балиқчиликни ривожлантириш бўйича қатор топшириқлар берди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Ҳудудлар ҳокимликлари балиқчилик соҳасига сармоя жалб этиш борасидаги ишларни кучайтиришлари керак. Балиқчилик хўжаликларини ташкил этиш учун майдонлар бериш тартибини соддалаштириш зарур», — деди у ҚР Ҳукумати йиғилишида.

Савдо вазирлигига вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда маҳаллий балиқ маҳсулотларини сотиш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар ташкил этиш масалаларини ишлаб чиқиш топширилди. Бош вазирнинг сўзларига кўра, маҳаллий маҳсулотларга бўлган талабни ошириш учун шароит яратиш зарур.

«Давлат раҳбари Атирау вилоятидаги давлат балиқчилик заводларининг техник ҳолатини яхшилаш муҳимлигини таъкидлади. Шу боис, Экология, саноат вазирликлари ва вилоят ҳокимлигига мазкур заводларни реконструкция қилишни бюджет инвестиция лойиҳалари рўйхатига киритиш масаласини ишлаб чиқишни топшираман», — дея хулоса қилди Алихан Смаилов.

Фото: аpi.еlbrus.press

Муаллиф: Анеля Қасимова

Сўнгги хабарлар