ҚР Бош Вазири: Аҳолини эмлаш билан қамраб олишни кенгайтириш керак

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда пандемия билан боғлиқ вазият ҳали ҳам қийин, аммо назорат остида. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазири Асқар Мамин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Давлат раҳбарининг топшириғини бажариш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бизнинг асосий вазифамиз санитария-эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш ва коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлашни қамраб олишдир», - деди вазир.

Бош вазир пандемия билан боғлиқ вазият ҳали ҳам қийин, аммо назорат остида эканлигини таъкидлади.

«Ваҳоланки, 8 та вилоят «қизил» зонада. Касалхоналарда бандлик даражаси 41%, интенсив терапия бўлимларида - 27%», - деди Асқар Мамин.

Бу борада Бош вазир бир қатор кўрсатмалар берди.

«Биринчи. Аҳолини, айниқса, кам таъминланган ҳудудларда эмлаш билан қамраб олишни кенгайтириш керак. Апрель ойи охирига қадар ва ҳар ойда 2 миллион кишини вакциналар билан таъминлаш режаси бажарилиши керак.

Иккинчиси. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳокимиятлар сифатли тиббий ёрдам кўрсатилишини, тиббиёт ташкилотларини зарур дори-дармон ва тиббий буюмлар билан таъминлашни доимий равишда назорат қилиб туриши керак», - деди Бош вазир.

Учинчидан, Бош вазир ҳокимиятлар Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар вазирликлари ва «Атамекен» Миллий тадбиркорлар палатаси билан биргаликда мобил мониторинг гуруҳларининг фаол иштирокида санитария-эпидемиология талабларига риоя этилишини таъминлаши кераклигини таъкидлади.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар