ҚР Бош вазири : Aҳолига ревакцинациянинг аҳамиятини тушунтириш ишлари олиб борилсин

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Бош вазири Aсқар Мамин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Aхборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлигига маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда аҳолига ревакцинациянинг аҳамиятини тушунтириш бўйича топшириқ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Умумий иқтисодий вазият барқарор. Коронавирусга чалинганлар сони камаймоқда. Юқумли касалхонада ўрин-жойлар - 24%, реанимацияда - 21%. Ҳудудларнинг аксарияти «яшил» зонада (11), 5 таси «сариқ» зонада ва фақат 1 таси «қизил» зонада. Коронавирус инфекциясидан ҳимояланишнинг асосий воситаси эмлаш ва ревакцинация ҳисобланади. Бугунги кунга қадар 8,8 миллионга яқин киши биринчи компонент билан эмланган. Бу 18 ёшдан ошган фуқароларнинг 77,5 фоизини ташкил этади. Иккинчи компонент билан 72,4 фоиз эмланди», - деди Aсқар Мамин Ҳукумат йиғилишида.

Шунингдек, у эмлаш даражаси паст бўлган ҳудудларни ҳам номлади.

«Манғистау, Қостанай ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларини эмлаш ва реваксинация билан қамраб олишни кучайтириш зарур. Ҳокимликлар Соғлиқни сақлаш ва Aхборот вазирликлари билан биргаликда аҳоли ўртасида ревакцинация зарурияти юзасидан ахборот-тушунтириш ишларини олиб боришлари керак. Вируснинг янги штамми пайдо бўлганлигини ҳисобга олиб, давлат чегарасида хорижликлар устидан назоратни кучайтиришни давом эттириш зарур», - деди бош вазир.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар