ҚР Бош вазири 1 июнгача иссиқлик тармоқларини техник кўрикдан ўтказишни топширди

None
ASTANA. Kazinform - Авария ҳолатда бўлган хусусий иссиқлик тармоқларини коммунал мулкка ўтказиш зарурлигини аниқлаш керак. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазири Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Вилоят ҳокимликлари Энергетика, Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирликлари билан ҳамкорликда барча уй-жой-коммунал объектлари, уй-жой ва ижтимоий соҳа объектларини бўлажак 2023-2024 йиллардаги иситиш мавсумига тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин ва имкон қадар амалга оширишга киришсин», - деди Алихан Смаилов.

Шунингдек, Ҳукумат раҳбари Индустрия вазирлигига Энергетика вазирлиги ва вилоятлар ҳокимлари билан биргаликда 1 июнга қадар мавжуд иссиқлик тармоқлари ҳолатини техник кўрикдан ўтказишни якунлаш бўйича топшириқ берди.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Фото: primeminister.kz

Сўнгги хабарлар