ҚР Бош вазир: Бу йил 17 миллион квадрат метр уй фойдаланишга топширилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда 17 миллион квадрат метр уй фойдаланишга топширилади. ҚР Бош вазири Асқар Мамин бугун Ҳукумат йиғилишида уй-жой сиёсатига янги ёндашувлар ҳақида сўзлаб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Уй-жой сиёсатини самарали амалга ошириш Елбасы Нурсултон Назарбоевнинг 2030 йилга бориб уй-жойни аҳоли жон бошига 30 квадрат метрга етказиш бўйича топшириғини бажаришга имкон беради. Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Кемелович Тоқаев «Nur Otan» партиясининг Сайловолди дастурини тақдим этар экан, келаси беш йил ичида 100 миллион квадрат метрдан ортиқ уй-жой қуришни буюрди. Шундай қилиб, биз 1 миллионга яқин оилани уй билан таъминлашимиз мумкин», - деди Асқар Мамин.
Унинг сўзларига кўра, бундай кенг кўламли вазифани амалга ошириш учун уй-жой сиёсати ислоҳ қилинмоқда. Унда уй-жойларнинг арзонлигини ошириш, ижарага бериладиган уйлар қурилишига хусусий уй-жой мулкдорлари томонидан сармояларни жалб қилиш бўйича янги чора-тадбирлар комплекси кўзда тутилган.
«Бу ишда «Отбасы банк» асосий восита бўлади. У уй-жойга муҳтож кишиларнинг навбатини битта марказдан шакллантиради ва уларга «Нурли жер» давлат дастури асосида имтиёзли уйлар сотилади. Умуман, бу йил 17 миллион квадрат метр уй-жойни фойдаланишга топшириш режалаштирилган, бу ўтган йилга нисбатан 2 миллион квадрат метрга кўпдир», - деди Асқар Мамин.
Муаллиф: Марлан Жиембай
- ҚР Бош вазири Chevron компанияси раҳбари билан учрашди
- 4 вилоятда Қозоғистонга кўчиб келган этник қозоқлар учун мослаштириш марказлари очилади
- Қозоғистонда кўчма тиббиёт мажмуалари ҳар йили 1,2 миллион кишига хизмат кўрсатади
- Бу йил Қозоғистонда 211 соғлиқни сақлаш муассасаси қурилади
-
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини 1,3 баравар ошириш керак – ҚР Бош вазир
-
2025 йилга келиб Қозоғистонда 50 та янги шифохона қурилади