ҚР Бош прокуратураси тартибсизликлар ва терактлар қурбонларининг умумий сонини эълон қилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Мамлакатда жорий этилган Фавқулодда ҳолат пайтида ҳалок бўлганларнинг умумий сони маълум қилинди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Қозоғистон Бош прокуратураси жиноий таъқиб хизмати раҳбари Серик Шалабаев маълум қилди.

«Одамлар қурбон бўлган ҳолатларни тергов қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳозиргача 4578 жабрланувчининг шахси аниқланган. Улардан 4353 нафари тан жароҳати олган. Уларнинг 3393 нафари ички ишлар органлари ходимларидир. Фавқулодда ҳолат вақтида 225 нафар қозоғистонлик моргларга етказилган. Улардан баъзилари террорчилик хуружларида қатнашган, бинолар ва ҳуқуқ-тартибот идораларига ҳужум қилган қуролли бандитлардир. Ҳалок бўлганлар орасида 19 нафар полиция ва ҳарбийлар бор. Бу маълумотлар дастлабки ҳисобланади. Улар ҳали ҳам аниқланмоқда ва ўзгариши мумкин. Бироқ ҳар бир факт синчиклаб ўрганилиб, натижаларига ҳуқуқий баҳо берилади», — деди Бош прокуратура вакили.

Эслатиб ўтамиз, Президент Қасим-Жомарт Тоқаев кучишлатар тизимлар раҳбарлари билан учрашув ўтказиб, Қозоғистон, жумладан, Алматидаги фожиали воқеаларни ҳар томонлама ўрганиш зарурлигини таъкидлади.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар