ҚР Бош прокуратураси баъзи блогерларнинг сохта маълумотлари юзасидан баёнот берди

None
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси баъзи блогерларнинг таниқли шахсларнинг ҳибсга олингани ҳақидаги маълумотларига ишонмасликка чақирди, дея хабар беради Кazinform.

Қозоғистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Жандос Ўмиралиев баъзи блогерларнинг провокацион баёнотлари юзасидан мурожаат билан чиқди.

«Маҳаллий ахборот маконида ва турли ижтимоий тармоқларда турли мавзуларда ёлғон маълумотлар тарқатиш ҳолатлари тез-тез учрайди.

Шу билан бирга, улар билан бирга баъзи блогерларнинг провокацион баёнотлари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг миллий бўлиниш белгиларига эга изоҳлари ҳам учраб туради.

Айрим фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказувчи, қатор таниқли шахсларнинг ҳибсга олиниши ва жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида ёлғон хабарлар чоп этилмоқда.

Бундай сохта маълумотлар жамиятда нотўғри фикрни шакллантириш билан бирга, жамоат тартибига салбий таъсир кўрсатиши ҳам мумкин.

Бундай нотўғри маълумотларни тарқатиш кўпинча блогерлар томонидан ўз ва учинчи шахслар манфаатларини кўзлаб, атайлаб амалга оширилади.

Уларнинг мақсади товламачилик йўли билан шахсий фойда ва моддий манфаат кўришдир», — дейилади мурожаатда.

Бош прокуратура огоҳлантирганидек, миллий низо қўзғатиш, товламачилик, ёлғон маълумот тарқатишга қаратилган ҳаракатлар Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 174, 194 ва 274-моддалари билан жавобгарликка сабаб бўлади.

«Шу муносабат билан Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси мамлакат фуқароларини, оммавий ахборот воситалари вакилларини, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилишга ҳамда юқоридаги қонунбузарликларнинг бирортасига йўл қўймасликка, провокацияларга берилмаслик ва фақат расмий ахборот манбаларига ишонишга чаыиради», - дейилади прокуратура баёнотида.




Сўнгги хабарлар