ҚР Бош муфтийси Президентга диний бошқарма фаолияти ҳақида маълумот берди

None
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев бош муфтий Науризбай ҳожи Тағанулини қабул қилди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

Учрашув чоғида Қасим-Жомарт Тоқаев бутун мамлакат мусулмонларига муқаддас Рамазон ойи муносабати билан эзгу тилаклар йўллади.

Давлат раҳбарига Рамазон ойида мамлакатнинг ҳар бир ҳудудида ташкил этилган хайрия тадбирлари ҳақида маълумот берилди.

Бундан ташқари, Науризбай ҳожи Тағанули Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг жамиятда анъанавий ислом динини кенг тарғиб этиш, юрт фаровонлиги ва бирлиги йўлида олиб бораётган ишлари ҳақида сўзлаб берди.

Бош муфтийнинг айтишича, диний бошқарма жорий йилни «Ислом ва эзгу жамият» йили деб эълон қилган. Унинг доирасида йил давомида бир қатор муҳим тадбирлар ташкил этилмоқда. Шунингдек, келгусида миллий маданиятни модернизация қилиш, анъанавий ислом динига устувор аҳамият бериш бўйича қатор лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Давлат раҳбари муфтийлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашини билдириб, халқ дунёқарашига кўра анъанавий исломни улуғлаш муҳимлигини таъкидлади.


Сўнгги хабарлар