ҚР Бош давлат санитария врачининг карантин муддати тўғрисидаги қарорига ўзгартиришлар киритилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон бош давлат санитария врачи карантин муддатига бир қатор ўзгартиришлар киритди, дея хабар беради Кazinform Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг 2022 йил 21-январдаги 4-сонли «Қозоғистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг 2021 йил 2 сентябрдаги 38-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги янги қарорида карантин муддатига ёндашувлар қайта кўриб чиқилган.

CОVID-19 билан алоқада бўлган (яқин алоқада бўлган) шахслар учун уй карантини даврига ўзгартиришлар киритилди», — дейилади хабарда.

Масалан, CОVID-19 билан алоқада бўлган (яқин алоқада бўлган) одамларда, агар иккинчи компонентни олганидан кейин 6 ойдан кўп бўлмаган бўлса, CОVID-19 га қарши ревакцинация ёки эмлашнинг тўлиқ курсидан ўтгани ҳақида ҳужжати бўлмаса, охирги 3 ой ичида CОVID-19 ташхиси қщйилганлар бундан мустасно, уйда изоляцияга (уй карантини)олинади.

Агар алоқада бўлган шахсда аломатлар бўлмаса, уй карантинининг 7-кунида COVID-19 учун ПЗР тести ўтказилади.

Уй карантини манфий ПЗР тести билан тугайди.

Агар уй карантинининг 7-кунида ПЗР усулида CОVID-19 лаборатория текшируви учун намуналар олинмаса, уй карантини изоляция қилинган пайтдан бошлаб 10 кун давом этади.

Худди шундай карантин тактикаси коронавирус инфекциясининг асемптоматик кечиши билан оғриган беморларда қўлланилади.

(Олдинги: 3 кун давомида ПЗР текшируви ва 14 кун давомида карантин)

Алгоритмларга таҳририй тузатишлар киритилди.

«Ушбу қарорнинг тўлиқ матни билан Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси сайтида танишиш мумкин», — дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар