ҚР Биринчи Президент куни: Пойтахтда I республика ёш ватанпарварларнинг форуми бўлиб ўтди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳридаги ҚР Қуролли Кучларининг Миллий ҳарбий-ватанпарварлик марказида VII Республика «Айбын-2021»» ҳарбий-ватанпарварлик ёшлар йиғилишининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Биринчи Президент куни ва Мустақиллиқнинг 30 йиллигига бағишланган «Егемен ел ертеңі – жас сарбаз» I Республика ёш ватанпарварлар форуми доирасида «Айбын-2021» ҳарбий-ватанпарвар ёшлар йиғилиши якунлари сарҳисоб қилинди ва ғолиблар тақдирланди.

Форумининг асосий мақсади ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги ишларни такомиллаштиришдан иборат. Форум доирасида онлайн форматдаги «Айбын-2021» VII Республика ҳарбий-ватанпарвар ёшлар йиғилишининг ёпилиш маросими ва ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Тадбирга «Жас Сарбаз» республика болалар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати вакиллари ҳар бир вилоятдан онлайн тарзда қўшилди. Форум давомида турли соҳаларда ўз ўрнини топиб, муваффақиятли таҳсил олаётган ватанпарвар ёшлар ўз ютуқларини кўрсатиб, ўз таклифларини билдиришди.

Форумда Қозоғистон Республикаси парламенти депутатлари, Мудофаа, Таълим ва фан, Фавқулодда вазиятлар, Ахборот ва жамиятни ривожлантириш, Маданият ва спорт вазирликлари, Миллий хавфсизлик қўмитаси вакиллари иштирок этди.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар