ҚР Ахборот вазири Япония Элчиси билан учрашди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Aхборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Aида Балаева Япониянинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Д.Ямада билан учрашди, деб хабар беради Kazinform.

Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўз навбатида, Элчи Қозоғистон ва Япония ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги доирасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдирди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар ҳамкорликни янада ривожлантириш ва ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш ниятларини билдирдилар.



Сўнгги хабарлар