ҚР Ахборот вазири ўринбосари Туркиянинг энг йирик «ТRТ» медиа холдинги раҳбари билан учрашди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Туркий Кенгаш медиа форуми доирасида ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири ўринбосари Кемелбек Ойшибаев Туркиянинг энг йирик давлат медиа холдинги «ТRТ» раҳбари Меҳмет Собаджи билан учрашди, дея хабар беради Kazinforn ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлигининг Facebookдаги саҳифасига таяниб.

Кемелбек Ойшибоев ОАВ ходимларини ўқитишни ташкил этиш ва қўшма контент яратишда ҳамкорликни янада ривожлантириш зарурлигига эътибор қаратди.

Ўз навбатида, М. Собаджи «Қўрқит ота» телесериалини суратга олишни ташкил этиш бўйича қўшма лойиҳани яратишни батафсил ўрганишга тайёрлигини билдирди. У қўшма контент яратиш Қозоғистон ва Туркия халқлари ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантиришга, туризмни ривожлантиришга ёрдам беришини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 22-24 октябр оралиғида Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Венгрия давлат идоралари вакиллари, ахборот воситалари раҳбарлари, олимлар, журналистлар, блоггерлар ва жамоат фаоллари иштирокида Туркий кенгашининг медиа-форуми бўлиб ўтмоқда.

Форум кун тартибидан туркий дунёнинг ривожланиш истиқболлари, кино саноати, ижтимоий тармоқлар ва ёш авлод тарбиясига оид масалалар ўрин олган.

Қозоғистон делегацияси таркибида Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазири ўринбосари Кемелбек Ойшибаев, Қозоғистон Фуқаролик альянси Президенти Бану Нурғазиева, мамлакатнинг етакчи оммавий ахборот воситалари раҳбарлари: Ляззат Танисбай (Қозоғистон РТРК), Елдос Наширали («Kazinform»), «Қазақфильм» АЖ президенти Акан Сатаев, жамоат арбоби Тоғжан Кожалиева, актриса Алмира Турсин ва бошқалар иштирок этмоқда.

Форум 2021 йил 24 октябрда, машҳур турк тарихий сериаллари суратга олинган платформага экскурсия билан якунланади.



Сўнгги хабарлар