ҚР Ахборот вазири Европа Кенгаши Парламент Aссамблеяси раиси Рик Демс билан учрашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Бугун Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш марказида ҚР Aхборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Aида Балаева ва Европа Кенгаши Парламент Aссамблеяси раиси Рик Демс учрашди, дея хабар бермоқда Kazinform вазирлик сайтига таяниб.

Учрашувда Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази раҳбари Л.Диас, Қозоғистон Фуқаролик альянси президенти Б. Нурғазиева ва Қозоғистоннинг бир қатор нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Меҳмон Фуқаролик ташаббуслари марказининг грант маблағлари бўйича олиб бораётган ишлари билан таништирилди.

Учрашувда Aида Балаева Европа Кенгаши Парламент Aссамблеяси билан мулоқотни давом эттириш ва Қозоғистонда инсон ҳуқуқларини мустаҳкамлаш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.

Рик Демс вазирликлар хизматида ҳамкорликда иш олиб бориш йўналишларини кузатди ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқларни муҳокама қилди.

Тадбир якунида иштирокчилар шериклик асосидаги конструктив ҳамкорликдан ўзаро манфаатдорлик билдирдилар.


Сўнгги хабарлар