ҚР Адлия вазирлиги учта партиядан рўйхатга олиш тўғрисидаги билдиришномалари қабул қилди

None
NUR-SULTAN. Кazinform - Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтиш учун учта партиянинг билдиришномалари қабул қилинди. Бу ҳақда вазир Қанат Мусин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Айни дамда Адлия вазирлиги учта партиянинг билдиришномаларини қабул қилди. Учта партия ташкилий босқичда, қурултой чақириш босқичида. Тўғрироғи, бир партия аллақачон қурултой ўтказган. Ҳозир партия аъзолари рўйхатини текшириш ишлари олиб борилмоқда. Икки партия қурултой босқичида», - деди Қанат Мусин Парламент ялпи мажлиси чоғида журналистларга.

Вазирнинг аниқлик киритишича, саккиз партия рўйхатдан ўтиш учун билдиришнома топширган. Аммо ҳозирча улар биринчи босқичдан ўта олишмади. Қанат Мусиннинг айтишича, номзодлар орасида «Алға Қазақстан», «Біздің таңдау» каби партиялар бор.

Аввалроқ Адлия вазири муддатидан олдин президентлик сайловларини ўтказиш шартлари Давлат раҳбари томонидан белгиланишини айтган эди.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Сўнгги хабарлар