ҚР Адлия вазирлиги томонидан 658 та халқаро шартномалар лойиҳаси кўриб чиқилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Адлия вазирлигида адлия органларининг 2021 йилдаги фаолияти якунларига бағишланган кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Видеоселектор йиғилишида Адлия вазири ўринбосари Азамат Амирғалиев вазирлик томонидан йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди.

«Президент еттита қонунни имзолади, ўн саккизта қонун лойиҳаси Парламентда кўриб чиқилмоқда. 9 мингдан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари таҳлил қилинди. Давлат органларининг 7 мингдан ортиқ ҳужжатлари давлат рўйхатидан ўтказилди», — деди вазир ўринбосари.

Унга кўра, норма ижодкорлиги жараёнини такомиллаштириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

«Президент томонидан имзоланган қонун доирасида фуқароларга «Очиқ низом» порталида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш имконияти берилди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини рўйхатга олишнинг марказлаштирилган форматига ўтказилди. 2 мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказилди.

658 та халқаро шартномалар, жумладан, иқтисодий интеграцияга оид 122 та лойиҳа кўриб чиқилди», — деди Азамат Амирғалиев.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар