Қозон шаҳридаги мактабда юз берган отишмада 8 киши ҳалок бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозон шаҳридаги мактабдаги отишма оқибатида 8 киши ҳалок бўлди ва 21 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Kazinform Татар Информ агентлигига асосланиб хабар беради.

«8 киши вафот этган, шу жумладан болалар ва ўқитувчилар. 21 киши жароҳат олди, улардан тўрт нафари касалхонага ётқизилди», - деди манба.

Шу билан бирга, Республика Табиий офатлар тиббиёти маркази отишма тугагандан сўнг касалхоналарга 12 бола ва битта катта ёшдаги киши етказилганлигини ҳақида хабар берилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органидаги манбанинг хабар беришича, сешанба куни икки номаълум шахс Қозон шаҳридаги 175-сонли мактабда ўқ узган. Улардан бири ҳибсга олинган. Ҳозирги маълумотларга кўра, бу 17 ёшли ўспирин. Иккинчи гумондор ҳамон бино ичида.


Сўнгги хабарлар