+7 (701) 759 90 19
USD 408.61 EUR 454.09
RUB 5.86 CNY 57.28
Янгиликлар

Қозоқ телевизиясининг биринчи диктори Зулқия Жуматова 100 ёшга тўлди!

20 Февраль 15:22
Баҳам кўринг:
Қозоқ телевизиясининг биринчи диктори Зулқия Жуматова 100 ёшга тўлди!

NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Қозоқ телевизиясининг биринчи диктори Зулқия Жуматова 100 ёшга тўлди.

Қозоғистон Республикаси Давлат котиби Қримбек Кўшербаев «Қозоқ дикторларининг онаси» Зулқия Муқанқизини аср юбилейи билан табриклади, деб хабар беради Kazinform «Қазақстан» РТРК» АЖ матбуот хизматига ҳавола қилиб.

«Сизни асрга тенг – 100 ёшга тўлишингиз билан самимий муборакбод этаман! Сиз Ватанимиз зангори экранида илк маротаба қозоқ тилида эфирга чиққан Қозоқ телевизияси қалдирғочисиз. Томошабинлар 1958 йил 8 мартда илк марта Сизнинг «Кеш жариқ» сўзингиз орқали она тилимизда янгиликлардан бохабар бўлишди. Тарих зарварақларига олтин ҳарфлар билан битилган ўша кундан бошлаб кўп йиллар давомида Қозоқ телевизиясида хизмат кўрсатиб обрў қозондингиз, энг сўнгги янгиликлар ва баъдий асарларни, юртимиз раҳбарияти фармойишларини халққа етказиб келдингиз. Ижоб билан шуғулланиб, болалар адабиётининг олтин хазинасини тўлдиришга катта ҳисса қўшдингиз. Юбилейингиз билан табриклайман, Сизга сиҳат-саломатлик, куч-ғайрат тилаб қоламан!», - дейилган Давлат котиби табрикномасида.



Зулқия Муқанқизи 1920 йил 20 февраль куни Павлодар вилояти Баянаул туманида таваллуд топган. Алмати телестудияси очилган 1958 йилда дикторликка эълон қилинган конкурсда иштирок этиб, 750 одам орасидан танлаб олинди.

«Маданият вазирлиги вакилларидан иборат комиссияда 20 киши бор эди. Улар кенгашиб олишгач, «Сиз танлаб олиндингиз», дейишди. Кейин билсам, мен билан суҳбатлашган Шакен Аймановнинг ўзлари экан. Ёнимга келиб, миннатдорлик билдирди. Ўша пайтда битта ўринга 750 одам номзод бўлган экан. Шундай қилиб, қозоқ телевизиясининг биринчи диктори бўлиш бахти менга буюрди», - дейди З.Муқанова ўша кунларни ёдга оларкан.



Ўша йили Москвада бўлиб ўтган Қозоқ адабиёти ва санъати ўн кунлигида телехабарлар ва янгиликлар бошловчиси сифатида иштирок этиб, Юрий Левитан, Нина Кондратова каби бутун иттифоққа машҳур дикторлар билан, дикторлик санъати сирлари билан танишади. Зулқия Жуматова Қозоқ телевизиясида 1958 йилдан 1970 йилгача хизмат кўрсатди.

«Қазақстан» республика телерадиокорпарацияси Зулқия Муқанқизи иштирокида Алмати студиясида махсус кўрсатув тайёрлайди. «Бир умр – бир аср» лойиҳаси «Qazaqstan» телеканалида 8 март куни эфирга узатилади.


Калит сўзлар: Маънавият, Маданият, ОАВ,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив