Қозоқ рақси «Ўртеке» ва «Қожанасир латифалари» ЮНЕСКО рўйхатига кирди

None
RABAT. Кazinform – Қозоғистон маданий меросининг иккита янги элементи ЮНЕСКОнинг номоддий мероси рўйхатига киритилди, дея хабар беради Кazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлигига таяниб.

Бугун Марокаш пойтахтида ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитасининг 17-сессияси бўлиб ўтди. Унинг давомида қозоқ маданий меросининг иккита янги элементи инсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилди. Улар:

«Ўртеке - қозоқ анъанавий ижрочилик санъати: рақс, қўғирчоқлар ва мусиқа»;

«Қожанасир латифалари».

Сессияда иштирок этган Қозоғистон делегацияси таркибига Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ходимлари ҳамда Қозоғистон Республикасининг ЮНЕСКО ва ИСЕСКО бўйича Миллий комиссияси ҳузуридаги Номоддий маданий мерос бўйича миллий қўмита экспертлари кирди.

Ушбу сессияда қўмита 46 та номинацияни кўриб чиқди ва улардан 20 таси ЮНЕСКОнинг репрезентатив рўйхатига киритилди, жумладан Ўртеке ва Қожанасирнинг латифалари.

Ўртеке — қўғирчоқбоз мусиқачига арқон билан боғлаб қўйилган тоғ эчкисининг ёғоч ҳайкалчасидан фойдаланилган мусиқа-қўғирчоқ санъати. Ҳозирги кунда туркларнинг бу қадимий санъати қўғирчоқ мусиқаси мақомига эга. Бунинг сабаби шундаки, бадиий ижоднинг бир неча турлари: бадиий ҳунармандчилик, мусиқа, рақс ва қўғирчоқ театрининг синтези мавжуд. Ўртеке - бу шунчаки рақс эмас, балки томошабинлар кўзлари олдида содир бўладиган бутун бир воқеа.

Қожанасир ёки Хўжа Насриддин — Шарқ халқ оғзаки ижоди қаҳрамони, қисқа ҳажвий ва сатирик миниатюралар ва латифалар, баъзан маиший эртаклар қаҳрамони. У ўзида антиқаҳрамон, дайди, эркин фикрловчи, исёнчи, аҳмоқ, телба, айёр, фирибгар, ҳатто файласуфнинг ички зиддиятли образини ҳам ўзида мужассам этган, инсоннинг ёвузлиги, очкўзлиги, беадаблиги, иккиюзламачилигини масхара қилади. Бу элемент Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия, Туркманистон ва Ўзбекистон томонидан биргаликда киритилган.

Бунгача 11 элемент ЮНЕСКОнинг репрезентатив рўйхатига киритилган эди. Улардан тўрттаси миллий қозоқ маданий меросига оид: «Дўмбира куй санъати» (2014), «Қозоқ кураши» (2016), «Ошиқ отиш ўйини» (2017), «Қозоқ отбоқарларининг баҳор байрами анъаналари» (2018) .

Бир қатор мамлакатларнинг умумий маданий меросига етти элемент киради: «Ўтов тиклаш» (2014), «Айтишув санъати» (2015), «Наврўз» ва «Қатлама» (2016), «Қўрқит ота мероси» (2018). ), «Тўғизқумалақ» (2020) ва «Сайёдчилик» (2021).

Фото: gov.kz


Сўнгги хабарлар