Қозоқ қизи Америка хоккей клубига бош мураббий этиб тайинланди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик хоккейчи Булбул Қартанбаева Америка хоккей клубининг бош мураббийи этиб тайинланди, дея хабар беради Kazinform.

Бу ҳақда Америка Қўшма Штатларининг Қозоғистондаги элчихонаси хабар берди.

«Қозоғистонлик Булбул Қартанбаевани табриклаймиз. Бугун у Нью-Жерсидаги Princeton Tiger Lilies хоккей клубининг бош мураббийи бўлди», - деб ёзади элчихона ўзининг Instagram саҳифасида.

Булбул Қартанбаева NWHL аёллар лигаси тарихидаги биринчи қозоғистонлик спортчидир.

У ўтган йили Американинг «Метрополитан Риверс» клуби билан шартнома имзолаган.
Сўнгги хабарлар