Қозоқ ёшлари хорижда юрса ҳам юрт ривожига ҳисса қўшмоқда – вазир Digital Nomads ҳақида

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин йирик хорижий компанияларда ишлаётган IT-мутахассислари ҳақида ўз фикрини билдирди, деб хабар беради Kazinform.
«Биз океан ортига, АҚШга хизмат сафари билан келдик. Бугун Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев қозоқ ёшлари қурган Digital Nomads бирлашмаси аъзолари билан учрашди. Бирлашма бутун дунёдаги гигант технология компанияларида ишлайдиган қозоғистонлик IT-мутахассисларини бирлаштиради. Таъкидлаш жоиз, Digital Nomads вазирлигимиз ташаббуси билан ташкил этилган. Бугунги кунда унинг 400 дан ортиқ IT-мутахассислари бор»

, — деб ёзди вазир Facebook саҳифасида.



Унинг сўзларига кўра, учрашувга дунёнинг турли бурчакларидан 30 дан ортиқ IT-мутахассислари келган. IT соҳасининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, улар қозоғистонлик мутахассисларнинг янги авлодини тайёрлаш, спорт дастурлари ва венчур инвестициялари бўйича лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашаётгани таъкидланди.

Бундан ташқари, Digital Nomads вакиллари хорижий IT-материалларни қозоқ тилига таржима қилишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширмоқда.



«Улар юртимиздан минглаб километр узоқликда яшаб, Қозоғистоннинг барқарор ривожланишига ҳисса қўшмоқда. Бир муваффақиятли мисолга эътибор қаратсам. Бир пайтлар АҚШ ва Европа олий ўқув юртларида таҳсил олган Ҳиндистон давлати фуқаролари қозоқ ёшлари каби ўзларининг IT-мутахассислари ҳамжамиятини яратишган. Вақт ўтиши билан ушбу гуруҳдаги ҳинд ёшлари жаҳонга машҳур IT-компанияларда етакчилик лавозимларини эгаллади. Айни пайтда улар ўз ватандошларининг стартапларини қўллаб-қувватлаб, ўз мамлакатларига катта сармоя киритмоқда. Мен қозоқ ёшлари мамлакатимиз IT-саноатини қўллаб-қувватлашини, жонажон юртимиз равнақи учун ёрдам қўлини чўзишини истардим»

, - дейди Бағдат Мусин.

Фото: www.facebook.com/BagdatMussin


Сўнгги хабарлар