ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг айрим вилоятларида қор ёғади, мамлакат жануби ва жануби-шарқида ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик кутилмоқда, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДК матбуот хизматига таяниб.
Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида кенг қамровли антициклон об-ҳавони шакллантиради, фақат ғарбий вилоятлар ғарбдан шарққа қараб ҳаракатланаётган циклон таъсирида бўлади.
Республиканинг айрим ҳудудларида қор ёғади, жанубий ва жануби-шарқида ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик бўлади. 16-18 феврал кунлари жанубий, жануби-шарқнинг тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда.
Республиканинг жанубий ярмида йўлларда яхвонлик ҳосил бўлиши, тоғли ва тоғолди туманларида туман тушиши мумкин. Республиканинг шимолий ярмида кучли шамол вақти-вақти билан эсади, қор бўрони бўлади.